Жамиятдаги ҳар қандай қусур ва камчиликларнинг илдизини аксар ҳолларда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитдан излаш нечоғли ўзини оқлагани каби кучли, барқарор ҳамда фаровон давлат тизими негизини ҳам, аввало, мустаҳкам оилалар ташкил этишини бугун тобора чуқур англаб етмоқдамиз. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллий ва маънавий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда оила институтини ривожлантириш, бу соҳада йиллар давомида эътибордан четда қолиб келган бўшлиқ ҳамда муаммолар ечими юзасидан тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари олдига долзарб вазифаларни қўяётгани бежиз эмас.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, “Оила мустаҳкамлиги-давлат эътиборида” мазусида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона ҳодимлари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Навоий шаҳар бош имом хатиби Д.Эргашев, Нуронийлар жамғармаси, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда кўплаб ижтимоий оғриқларга сабаб бўлувчи эрта никоҳларнинг жамиятимизда кузатилаётгани, ҳар йили ажралишлар сони 10-11 фоиз ошиб бораётгани, аёллар жиноятчилиги, вояга етмаганлар назоратсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлиги кўп учраётгани таъкидлаб ўтди. Бундай нохуш манзараларга узил-кесил чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш учун, албатта, оилалар билан ишлаш тизимига ҳаётий, самарадор механизмларни жорий қилиш замон талабига айланди.
Бундан ташқари тадбир давомида божхона органлари ходимлари ўртасида коррупция ва таъмагирликни олдини олишда оиланинг ўрни катта эканлиги йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилиб ўтилди.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
17.08.2018