Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
676
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Пиротехника  воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ҳазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.М. ва С.А.нинг қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уларнинг юклари орасида 27 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур туманнинг ўзида яна бир ҳолатда фуқаро Т.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоуловнинг юкхонасида 18 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Б бошқарувидаги автотранспорт воситаси  кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида умумий қиймати 86,2 миллион сўмлик 54 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида 18 012 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди.

Сурхондарё вилоятида ҳам 37 500 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг