Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракати тўхтатиб қолинди
1152
Республикамиз божхоначилари томонидан хорижда ишлаб чиқарилган ва белгиланган тартибда акциз маркалари билан қадоқланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига ва ички ҳудуддаги айланмасига қарши мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жиззахда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракати тўхтатиб қолинди

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳодимлари томонидан солиқ идоралари билан ҳамкорликда вилоятнинг Ш.Рашидов туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаролардан бири томонидан 20 турдаги 220 қути тамаки маҳсулотларининг яширин савдоси амалга оширилатёганлиги фош қилинди.

Муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 5,3 млн. сўмдан ошар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

4.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг