Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида республикамиздаги тадбиркорлардан бирининг номига хориждан юк поездида келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона назортидан ўтказилди.
Аммо, бу жараёнда божхона ходимларига тақдим этилган божхона юк декларацияси ва бошқа хужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан мавжуд товарлар ўртасидга тафовутлар борлиги аниқланди.
Қаранг-ки, қиймати 24 млн. 800 минг сўмлик 124 қоп гранулалар ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган экан. Мақсад эса аниқ - божхона тўловларидан бўйин товлаш!
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув давом этмоқда.
4.01.2020