Танловга тақдим этилган ижодий ишларни кузатар экансиз, Ватан ҳимоячиси бўлиш нақадар шарафли бурч эканлигига яна бир карра амин бўласиз.
Дарҳақиқат, киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун ўз оиласини, шаънини, номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир.
Шу боисдан ҳам Ватан ҳимоясида фақат ҳарбийлар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар камарбаста бўлмоғи шартдир. Ҳимоя қилиш деганда фақат қўлга қурол олиш тушунилмайди. Аксинча, сўз билан ҳам, ўткир қалам ёки кучли билим ва салоҳият билан ҳам юртни ҳимоя қилиш мумкиндир. Шу боисдан ҳам танловга тақдим этилган иншо, шеър ва расмларда Ватанга бўлган мухаббатнинг адоғи йўқлиги уфуриб турибди.
Юқори савияда ташкил этилган танлов якунида ғолибларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.
4.01.2020