Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
2668
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси янги замонавий тасвирга олиш ва монтаж қилиш техникаларни харид қилиш мақсадида эркин танлов эълон қилади.

Тижорат таклифлари 2018 йил 25 август куни соат 19:00 гача қабул қилинади. Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати, Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида рўйхатга олинган куни ҳисобланади. Тижорат таклифи хат кўринишида тақдим этилиши лозим:

Тижорат таклиф тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

  • тўлов тури олдиндан 15%, қолган 85% махсулот буюртмачига етказиб берилгандан сўнг;
  • махсулотлар аввал фойдаланишда бўлмаган янги бўлиши лозим;
  • етказиб бериш муддати 10 кун;
  • лицензия ва гувохнома нусхаси, корхонанинг асл муҳри туширилган ҳолда.

Янги замонавий тасвирга олиш ва монтаж қилиш техникаларни техник талаби илова қилинади (юклаб олиш).

Қўшимча маълумотлар олиш учун (0375) 221-14-18, (0375) 221-05-01, (ички 29-07) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, А.Навоий шоҳ кўчаси 3А-уй.

 

10.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг