Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл қоидаси – умр фойдаси!
1355
Бугунги кунда замонавий талаблар даражасидаги транспорт воситаларининг сони ва йўлларда ҳаракат жадаллиги кун сайин ўсиб бормоқда.
Йўл қоидаси – умр фойдаси!

Бу эса ўз навбатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлигини, мол мулкларини ҳимоя қилиш юзасидан самарали тадбирларни амалга ошириш, содир этилаётган ҳодисаларнинг оқибатларига, уларнинг юзага келиши шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш лозимлигини тақоза қилади.

Шу муносабат билан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида юз бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидалари бўйича ходимларнинг билимларини ошириш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ўқув амалий машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида шахсий ва хизмат автоуловлардан фойдаланаётган ходимларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишини олдини олишлари, транспорт воситаларининг доимий равишда техник соз ҳолатда бўлиши шунингдек, спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситаларини бошқармаслик бўйича тегишли тушунтиришлар берилиб, ходимларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

30.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг