Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда янги йил шукуҳи
1283
Болажонлар учун Янги йил байрами тантаналарининг янада мазмунли ва қизиқарли ўтказиш учун Хоразм вилояти божхона бошқармаси ва бошқарманинг касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда вилоят мусиқали драма теартида янги йил эртак томошалари ўтказилди.
Хоразмда янги йил шукуҳи

Тадбирда болажонлар учун Қорбобо ва Қорқиз, севимли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган дастур намойиш этилди.

Албатта бу томошалардан кейин мўъжизага ишонган болажонлар улғайгач ўзлари ҳам, эртак қаҳрамонлари сингари яхшиликнинг амалга ошиши учун курашишга, жасоратли бўлишга интилади.

Тадбир сўнгида ўғил-қизларга касаба уюшмаси томонидан Янги йил совғалари топширилди.

 

1.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг