Янги йил байрами олдидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси жамоаси томонидан вилоят божхона хизмати органларида фаолият юритган, Ватанимиз олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган божхона ходимларининг оила аъзолари аҳволидан хабар олиниб, фарзандларига Президент совғалари топширилди.
Божхона ходимлари ҳамкасбларининг оила аъзолари ва фарзандлари билан суҳбатда бўлар экан, уларнинг яшаш шароитлари, муаммолари, фарзандларининг келажак орзулари билан қизиқди.
Келажакда оталари сингари божхоначи бўлишни орзу қилган фарзандларга уларнинг таълим олиши ҳамда жамиятда ўз ўринларини муносиб эгаллашлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳамда шароитлар яратилганлигини таъкидлаб, бунинг учун доимий равишда ўз устида ишлашлари учун тегишли тавсиялар беришди.
1.01.2020