Хусусан куни кеча вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан биргаликда Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада, фуқаро Н. Ж. нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда тўрт дона қутиларга жойланган жами 85 минг 794 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
31.12.2019