Шимолий-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси, божхона бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 820 йиллиги муносабати билан буюк саркарданинг ёдгорлик мажмуасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирнинг очилишида вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев сўзга чиқиб, Мангубердининг кўрсатган қаҳрамонлигига тўхталиб, бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик ва мардлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг ёдгорлик мажмуаси қошида қад кўтарган Жалолиддин Мангуберди ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.
31.12.2019