Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1195
Барчамиз орзиқиб кутган Янги йил ҳам кириб келмоқда. Бироқ байрам кунлари нохушликни келтириб чиқараётган “пақилдоқ”лар савдоси билан шуғулланувчилар ҳамон учраб туришибди.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Куни кеча вилоят божхона бошқармаси ходимлари Самарқанд шаҳри “Рудакий” кўчасида тезкор тадбир давомида фуқаро М.М.га тегишли 4 блокда 40 қути “Трения” номли ва 1 блокда 10 қути “Корсар” номли пиротехника воситаларини олиб юрган вақтида ушлаб қолинди. Қилмиш-қидирмиш деганларидек, эндиликда фуқаро қонун олдида жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

31.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг