Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Янги йил” томошаси жажжи томошабинлар учун намойиш этилди
1194
Янги йил ҳар бир вилоятда ўзгача шукуҳда нишонланади. Болажонларимизнинг энг севимли байрами бўлмиш “янги йил” Андижонда ҳам юқори кайфиятда, тантанали тарзда нишонланади.
“Янги йил” томошаси жажжи томошабинлар учун намойиш этилди

Эзгулик, яхшилик меҳр мурувватга тўла бўлган ушбу байрам барча болажонлар учун алоҳида аҳамиятга эгадир.

Янги йилни янги таасуротлар билан бошлашлари учун вилоят қўғирчоқ театрининг моҳир актёрлари томонидан “Янги йил” томошаси спектакли жажжи томошабинлар учун намойиш этилди.

 “Янги йил” эртак томошаси болажонларга дўстликнинг кўринмас ришталари, дўстлар ҳар қандай вазиятда бирлашиб ёвузлик устидан ғолиб чиқиши ҳақида сўзлайди. Таъкидлаш жоизки бугунги ёш авлод вакилларини эртанги ҳаёт мактабини ўташларида, тенгдошларига намуна бўла оладиган фарзанд бўлиб улғайишларида бундай маънавий озуқаларнинг ўрни беқиёс.

Ўтказилган “Янги йил” спектакли жажжи томошабинларининг кўнгилларига бир олам қувонч улашди.

Ф.Каримов

Андижон вилояти божхона бошқармаси

31.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг