Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги йил шукуҳи болажонларга олам олам завқ улашмоқда
1315
Янги йил байрамини энг аввало шириндан шакар болажонларимиз орзиқиб кутишади. Давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандларига байрамона кайфият ва қувонч улашиш мақсадида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Янги йил шукуҳи болажонларга олам олам завқ улашмоқда

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Янги йил арчаси - қувончлар дебочаси” деб номланган байрам тадбири ташкил қилинди. Унда божхона ходимларининг оила аъзолари ва фарзандлари шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимлари ва хизматни бажариш вақтида ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари  иштирок этишди.

Байрам тадбирига божхона ходимлари томонидан алоҳида тайёргарлик кўрилиб, бошқарма маъмурий биносига байрамона катта арча  безатилди. Байрамда болаларга қувонч бахш этувчи эртак, мультфильм қаҳрамонлари қорбобо ва қорқиз образлари иштирокида байрамона чиқишлар ташкиллаштирилди. 

 Шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун китоб ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада “Темур тузуклари”, “Ўзбекистон тарихи”, “Ватаннинг шерюрак баҳодири” ва бошқа китоблар тақдим этилди.

Тадбир давомида бошқармада “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида божхона ходимларининг фарзандлари орасида энг яхши тасвирий санъат асари танлови ҳам ташкил этилиб. Энг яхши тасвирий санъат асари танловида божхона бошқармасида хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи гуруҳ ходими Н.Юсуфжонованинг фарзанди Диёра Юсуфжонова фахрли биринчи ўринни эгаллади.

 

30.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг