Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Қўштепа туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида мазкур ҳудудда яшовчи фуқаро С.И.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда 19 та синтетик қопларда умумий қиймати 54,7 миллион сўмдан ортиқ бўлган 547 200 дона пиротехника воситалари ноқонуний тарзда сақланаётгани аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбир давомида пойтахтимиздаги бозорларнинг бири яқинида турган фуқаро Д,Ф.га тегишли “Ваз-2106” ва фуқаро С.А.га тегишли “Hуundai-Porter” белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганида, автомашиналарда 319 дона пиротехника маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро С.А.нинг яшаш хонадони ўзининг розилиги билан кўздан кечирилганда, хонадонда 71 дона пиротехника воситалари яширилгани аниқланди.
Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 164 360 000 сўмлик жами 390 дона пиротехника маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.12.2019