Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5529-сон Фармойиши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги 04-02/602-сонли фармойиши доирасида ташкил қилинди.
Тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят божхона бошқармаси, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Гулистон ҳарбий прокуратураси, вилоят Миллий гвардияси бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Гулистон шаҳар адлия бўлими, шунингдек, Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизони офицерлар уйи санъаткорлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ўсиб келаётган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шонли тарихимиз, буюк бобокалонларимиз тарихини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топиши ва ҳозирги кундаги унинг мавқеи, ҳамда ёшларни ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишини янада оширишдан иборат.
Тадбир давомида Сирдарё вилояти Ўзбекконцерт бўлими санъаткорлари, Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестрининг чиқишлари, ҳарбий санъаткорларнинг гўзал куй қўшиқлари ҳамда қорбобо ва қорқизларнинг иштироки ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига хушкайфият улашди.
30.12.2019