Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, йўловчи фуқаро О.Ш. томонидан умумий қиймати 10 миллион сўмлик 20 та тўплам юк автомашинаси эҳтиёт қисмларини кўмир солинадиган қутида яширинча олиб келаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Келес” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, хорижлик фуқаро А.Н. умумий қиймати 16,5 миллион сўмлик, оғирлиги ярим тоннадан ортиқ олмаларни вагон ўриндиқлари остига беркитиб олиб келаётгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.12.2019