Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соҳадаги ўзгаришлар тадбиркорлар эътиборига етказилмоқда
1138
Маълумки, бугунги кунда Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг қулайликлар яратиш, экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш, мамлакатда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, инвестицион жозибадорликни ошириш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Соҳадаги ўзгаришлар тадбиркорлар эътиборига етказилмоқда

Қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тадбиркорлар учун янги имконият ва эркинликлар яратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги  “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4297-сон қарори қабул қилиниши бу борадаги ислоҳотларнинг ёрқин далилидир.

Янги ўзгаришга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб, экспорт-импорт операциялари учун зарур рухсатнома ва сертификатларнинг “Ягона дарча” божхона ахборот тизими  орқали электрон шаклда олиниши йўлга қўйилади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳамда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида семинар-тренинглар ташкил этилиб, ушбу тизимнинг имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида  тадбиркорлар эътиборига етказилмоқда.

Навбатдаги тадбир “Арқ-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилди.

Унда “Ягона дарча” божхона ахборот тизими www.singlewindow.uz интернет манзили орқали ишлаши, унинг афзалликлари, шунингдек божхона соҳасида янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилиб, тадбиркорларга эндиликда ушбу тизим орқали божхона қонунчилиги талаблари ва тариф ставкалари тўғрисида аввалдан маълумотга эга бўлиш, божхона расмийлаштирувига талаб этиладиган сертификат ва рухсатномаларни олиш учун ваколатли идораларга электрон ариза бериб, улардан электрон жавоб олиш имкониятлари яратилганлиги юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир якунида, тизимнинг тўлиқ ишлаши учун божхона органлари масъул эканлиги таъкидланиб, божхона қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (71)120-76-76 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, йиғилганлардан ушбу тизимни такомиллаштириш ва тадбиркорларга янада қулайлик яратиш борасида таклифлар олинди.

30.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг