Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагонларда нималар яширилган эди?
1119
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Вагонларда нималар яширилган эди?

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан  қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилиш чоғида, йўловчилардан бири фуқаро К.Б. 1101 дона  пиротехника воситаларини  вагоннинг юқори қисмида яшириб олиб келаётганлиги фош этилди.

Шунингдек, поезднинг яна бир йўловчиси фуқаро С.А. умумий қиймати 8,4 миллион сўмлик 64 дона стационар ва радиотелефон аппаратларини вагон ўриндиқлари остига беркитиб олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг