Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида яна бир ноқонуний ҳаракат фош этилди.
Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.С. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автоуловнинг орқа ўриндиғида ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган жами 20 400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
29.12.2019