Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Матиздаги йўловчи ёнида “опий” бор экан
1120
Гиёҳвандлик воситалари айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Матиздаги йўловчи ёнида “опий” бор экан

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида опий гиёҳвандлик воситасининг ғайриқонуний айланмасига чек қўйишди.

Ғиждувон туманида ҳаракатланиб кетаётган “Матиз” русумли автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.Т. тезкор гуруҳ  вакиллари томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс 5,98 граммга тенг бўлган опий гиёҳвандлик моддаларини яширинча олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

28.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг