Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Алкоголь маҳсулотларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
1332
Юртимизга сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Алкоголь маҳсулотларини яширинча олиб кириш режаси  чиппакка чиқди

Жумладан, “Фарғона” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.В. бошқарувидаги “Mercedes-Benz Спринтер” русумли юк автомашинаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида автомашинада божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 25 литр “ПИР” номли ароқ маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “Фарғона” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Mercedes Benz” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина салонидаги ўриндиқлар остига 7  дона целофан пакетга қадоқланган 35 литр алкоголь маҳсулотлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг