Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд ғилдираклари орасида яширилган “марихуана” тўхтатиб қолинди
1747
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Поезд ғилдираклари орасида яширилган “марихуана”  тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.

Тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Тошкент тумани "Оқкўприк" темир йўл чегара станциясига қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, вагонлардан бирининг ғилдирак жуфтликлари орасида оғирлиги 371,55 граммни ташкил этувчи 2 дона ўрамда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

26.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг