Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд вагонига беркитилган “опий” гиёҳвандлик моддаси фош этилди
1646
Юртимизга турли яширин ва ноқонуний йўллар орқали заҳри қотил – гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Поезд вагонига беркитилган “опий” гиёҳвандлик моддаси фош этилди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

 “Карат” лақабли хизмат ити ёрдамида ўтказилган текширув давомида, поезднинг бўш вагонларидан бирида оғирлиги 1112,57 граммни ташкил этувчи “опий” гиёҳвандлик  воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг