Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
1242
Дунёда шундай туйғулар борки, бундай туйғуларни, ҳиссиётларни ҳеч бир туйғу, ҳеч бир ҳис ўрнини боса олмайди.
Ватан ҳимояси - муқаддас бурч

Бу – Ватан туйғусидир. Ҳа, Ватан туйғуси юракларни жунбушга келтирадиган, қалбларда олов ёқадиган туйғудир. Ҳар бир инсон борки, унинг кўнглини туб-тубида Ватан ҳисси Ватан туйғуси яшайди. Бу ҳис жамики мавжудотларда мужассам. Ҳар ким туғилиб ўсган юртини фаровонлигини таъминлаш учун, нурли келажагини қуриш учун ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. Лекин дунёда шундай шарафли касб эгалари мавжудки, уларнинг хизматини содда сўзлар билан таърифлаб бўлмайди. Бу – Ватан ҳимоячиларидир.

Бугунги кун Ватан ҳимоячиси дегани – шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигит қизларимиз ҳар томонлама жисмоний ва маънавий жиҳатлардан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар ва шу сифат ва хислатларни эгаллашга ҳаракат қиладилар, зеро улар Ватан ҳимояси ҳаёт мамот масаласи эканини, уларнинг туриш-турмуши, эл-юрт тақдири шу нуқтада мужассам эканлигини англаб етганлар. Улар аввало ўз ота-оналарини, ака-укаларини, опа-сингилларини ҳимоя қиладилар. Ўзлари туғилган шаҳар, ва қишлоқларни, қавму-қариндошлари, бир сўз билан айтганда Она-Ватанни қўриқлайдилар.

Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақатгина ҳарбийлар эмас балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар – у хоҳ ўқитувчилар бўлсин ёки хоҳ шифокорлар бўладими, тадбиркор ёки хизматчи бўладими, қаерда бўлмасин ўз ватанини ҳимоя қилиши керак. Божхона ходимлари ҳам Ватанни ҳимоя қилишдек олий вазифани бажаради.

Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилибгина қолмасдан, Ўзбекистон халқини тинч тотув яшаши, соғлиги, фаровон ҳаёти учун ҳам масъулдир. Бевосита “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунда божхона органларини вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

Шунингдек, келажак пойдевори халқимизни нурли истиқболи ёшлар қўлидалигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 12-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414 сонли фармонида Давлат божхона қўмитасининг божхона инстути фаолиятини, юқори профессионал кўникмага, маънавий-аҳлоқий сифатларга ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусига эга бўлган кадрларни таёрлаш, танлаш ҳамда жой жойига қўйиш тизимини тубдан такомиллаштириш вазифаси юкланди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3995 сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда:

  • божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминловчи божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;
  • курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган, асосан мутахассислик фанларидан ташкил топган замонавий таълим стандартларини ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизимини жорий этиш;
  • курсантларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимини яратиш, уларда юксак маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш каби вазифалар белгиланди.

Ушбу бегиланган вазифалардан асосий кўзланган мақсад божхона органлари ходимларида Ватанга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, Ватан ҳимояси энг олий бурч эканлигини ходимлар онгига сингдириш, Ватан туйғусини ривожантиришдан иборатдир.

Зеро, Ватан ҳимоячиси бўлиш шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш каби бўлмоғи лозим.

М.Мирсагатов

Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти курс бошлиғи,

божхона хизмати подполковниги

26.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг