Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ф-5529-сон фармойиши билан тасдиқланган Дастур ижроси доирасида жорий йилнинг 25 декабрь куни Божхона институтида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Унда Мирзо Улуғбек тумани 171-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда ўқувчиларга институт ходимлари томонидан ўқотар қуролларни тузилиши ва жанговар имкониятлари, танкка ва пиёдаларга қарши миналар хусусиятлари, саф тайёргарлиги машғулотлари, қўл жанги, карабинчилар чиқишлари, пневматик тўппончадан ўқ отиш ва автоматни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш машғулотлари кўрсатиб ўтилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол, ҳарбий-ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
26.12.2019