Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Элобод МФЙ ҳудудида тўхтаб турган, фуқаро Т.Б.га тегишли “Дамас” автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 30 миллион сўмлик 138 600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.12.2019