Жумладан, божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.К. савдо мажмуаси ёнида тўхтатилиб,унга тегишли бўлган юклар белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, унинг юклари орасида 6 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
25.12.2019