Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мардлар қўриқлайди Ватанни” – кўрик-танлови якуний босқичи бўлиб ўтди
908
Қуролли Кучлар академиясида Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” қўшиқлар танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Танловда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
“Мардлар қўриқлайди Ватанни” – кўрик-танлови  якуний босқичи бўлиб ўтди

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5529-сон фармойиши билан Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга бағишланган ватанпарварлик ойлигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури доирасида ташкил қилиниб, ушбу дастур асосида Ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга бўлган муҳаббати ва садоқат туйғусини янада оширувчи, юртни улуғловчи ҳамда шон-шарафини юксалтирувчи, ватанпарварликни тараннум этувчи етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Ўтказилган кўрик-танловда Божхона институти курсантлари ҳам муносиб иштирок этдилар.

Иштирокчиларнинг ижро маҳорати Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси ўринбосари, санъат арбоби Ҳабибулло Раҳимов бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Кўрик-танловда иштирокчилар саф, лирик ва эстрада қўшиқлари йўналишлари бўйича ўз истеъдодларини намоён қилишди. Уларнинг Ватанимизни, миллий армиямизнинг шону шавкатини, тинчлик ва осойишталик посбони бўлган ҳарбий хизматчиларнинг шарафли хизматини тараннум қилувчи бетакрор ва оҳангдор қўшиқлари томошабинлар, шунингдек, танловга меҳмон сифатида таклиф этилган санъаткорларнинг ҳам юксак эътирофига сазовор бўлди.

24.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг