Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.И 104,22 гр. оғирликдаги марихуанна гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган вақтида тезкор ходимлар томонидан ҳолислар иштирокида процессуал тартибда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тезкор тадбир давом эттирилиб, Дўстлик туманидаги чойхоналардан бирида фуқаро Қ.И. ҳам қўлга олинди. Унинг 304,64 гр. оғирликдаги марихуанани сотиш режаси якунига етмади.
Юқоридаги ҳолатларда жами соф оғирлиги 408,86 грамм бўлган “мариҳуана” гиёхвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди ва ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.12.2019