Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро ва Навоийда пиротехника воситаларининг яширин савдоси фош этилди
1816
Республикамиз божхоначилари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Бухоро ва Навоийда пиротехника воситаларининг яширин савдоси фош этилди

Бухоро  вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Бухоро шахрида ўтказилган мазкур тадбирлар давомида фуқаро З.А. ҳамда К.С. қиймати 4,8 млн. сўмлик 9600 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда пуллаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса фуқаро К.А. 37 минг 800 дона пиротехника воситаларини 10 млн. сўм эвазига сотаётган вақтда холислар иштирокида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

24.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг