Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Тошкент-АЭРО" ИБКда семинар бўлиб ўтди
3980
Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш мақсадида кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, божхона ишига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилган ўзгаришларни мазмун-моҳиятини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва тадбиркорларга етказиш мақсадида “Тошкент-Аэро” ИБКда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-577-сон Қонунига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, 2020 йилнинг 2 февралидан бошлаб божхона расмийлаштируви якунланмаган ва божхона назорати остида турган товарларни қонунга хилоф равишда тасарруф этганлик учун жарима санкциялари миқдори оширилмоқда.

семинар давомида ТИФ қатнашчиларига сўнгги ойларда декларацияларни тўлдириш ва уларни расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар, йўл қўйилаётган хатоликлархақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўз навбатида семинар иштирокчилари ҳам ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар олдилар.

24.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг