Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро А.Ш. бошқарувидаги юк автомашинасига юкланган юкларнинг ҳужжатларда тўғри кўрсатилганлигига ишонч билдирилиб, товарлар яшил йўлакка йўналтирилди.
Автоулов “Фарғона” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетиш арафасида вилоят божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан кўздан кечирилганида эса, автоуловга ҳужжатларда кўрсатилмаган 90,7 миллион сўмлик товар моддий бойликлари ҳам ортилган экан.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.12.2019