Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фойдаланилган авто эҳтиёт қисмларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
1085
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Фойдаланилган авто эҳтиёт қисмларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Й.О бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автоулов юкхонасида вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган ва олдин фойдаланишда бўлган умумий қиймати 47,5 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлари ҳам борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг