Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилиши фош қилинди
1864
Республикамиз божхоначилари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
Божхоначилар томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилиши фош қилинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси. “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари республикамиздан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси Ҳ.Ё.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.

Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ички кийимлари орасига салкам 130 гр. оғирлиқдаги тилла тақинчоқларни яширганча, олиб чиқмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хузуридаги қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган мазкур тақинчоқларнинг умумий қиймати эса 25 млн. 854 минг сўмни ташкил қилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси. Ғишткўприк чегара божхона постида юртимизга кириб келган республикамиз фуқаролар Ш.Н. ва Ш.С.лар заргарлик буюмларини олиб киришда жирканч усулдан фойдаланишди. Яъни, божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида тилла тақинчоқларни ички кийимлари ва жинсий аъзоларига бекитиб, олиб ўтишга уринишди. Хусусан, Ш.Н.га қиймати 14,5 млн. сўмдан ортиқ бўлган жами 167 гр. оғирликдаги, Ш.С.га эса 12, 4 млн. сўмлик 149 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини олиб ўтиш “насиб” қилмади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси. Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тилла ва заргарлик буюмларини хориждан почта жўнатмалари орқали юборилишига доир божхона қоидабузарлигини фош қилишди.

Россиядан Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. номига юборилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унда тегишли божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 120 гр. оғирликдаги 31 дона кумушдан ишланган тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда заргарлик буюмлари ушбу ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинди.

 Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

16.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг