Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда
2586
Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда

Мазкур тамойил асосида қабул қилинган бошқа қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда ҳам ушбу қоида мустаҳкамланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида мурожаатнинг шакл ва турлари, уни кўриб чиқиш ва жавоб бериш муддатлари, бунда давлат органларининг мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган.

Мурожаатнинг ана шундай қонуний асос ва кафолатлари туфайли фуқаролар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб тегишли идораларга ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилмоқда. Бу мурожаатлар қонунда белгиланган вақтда тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

 Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасига 2019 йил ўтган 11 ойи мобайнида 45 та ёзма ва электрон мурожааат келиб тушган бўлиб, шулардан 38 таси жисмоний шахслардан 7 таси эса юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатлардир.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида бошқарма, бўлим, гуруҳ ва божхона постларида қабулга келган 209 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари кщриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Халқ билан мулоқотни кенгайтириш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш ва аҳоли учун долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режаси” ижроси юзасидан ҳар ойнинг охирги жумасида бошқармада “очиқ эшиклар куни” ўтказиб келинади.

 Ушбу “Очиқ эшиклар куни”да жисмоний ва юридик шахслар бошқарма раҳбариятига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқидан самарали фойдаланишига эришишда бошқарма томонидан кенг аҳоли қатлами ўртасида олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари, бошқармада ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ҳамда масъул ходимларининг сайёр қабуллари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

23.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг