Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро Р.И бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда ва холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 33,6 миллион сўмлик 171 дона биофаол моддалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
23.12.2019