Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагоннинг хуфия жойларига яширилган товар-моддий бойликлари фош бўлди
989
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан фош этилди.
Вагоннинг хуфия жойларига яширилган товар-моддий бойликлари фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, мазкур поезд йўловчилари бўлган хорижий фуқаролар У.Ж., К.Д. ва Р.А.лар йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий қиймати салкам 25 миллион сўмлик 420 дона тамаки маҳсулотлари, 160 дона электрон сигаретлар, биологик фаол қўшимчалар, турли спиртли ичимликлар ҳамда пиротехника маҳсулотларини вагоннинг хуфия жойларига яширганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг