Бу ерда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 148-Кўкча сайлов округига қарашли 716-сайлов участкаси ташкил қилинган бўлиб, 577 нафар сайловчилар рўйхатга олинган.
– Мен сайловда илк бора иштирок этмоқдаман. Ҳозиргина ўзим учун муносиб деб топган номзодга овоз бердим, - дейди биз билан суҳбатда институтнинг 4-курс курсанти Муштарий Исматова. - Бугунги сайловда иштирок этишим нафақат ўз тақдиримга, балки юртим тақдирига даҳлдор деб биламан. Менинг овозим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишнинг ўзи катта бахт.
- Сайлов ва сайлов олди жараёнларда биз учун барча шароитлар муҳайё қилинди.- дейди биз билан суҳбатда 4-курс курсанти Исомиддин Мухаммадиев. - Сайловолди тарғибот тадбирлари, номзодлар билан учрашувлар, сайлов учаткасидаги кўргазмали воситалар орқали етарлича маълумотларга эга бўлдик. Шулардан келиб чиқиб, бугун ўз қароримни қабул қилдим ва овоз бердим.
Ҳа, бугун халқимиз ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган, ўзи муносиб билган номзод учун овоз бермоқда. Бўлажак божхоначилар сифатида Божхона институти курсантлари ҳам эртанги кунига, келажагига бефарқ бўлмай, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун овоз беришмоқда.
22.12.2019