Тадбирда вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси, прократура, адлия, божхона ва солиқ бошқармасининг масъул ходимлари хамда тадбиркорлар иштирок этишди.
Семинарда вилоят божхона бошқармасининг Божхона тўловлари бўлими бошлиғи Х.Муйдинов иштирок этиб, божхона соҳасида тадбиркорлар томонидан қонун бузилишлари ҳолатларининг сабаблари, уларга яратилаётган имкониятлар ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун- моҳиятини иштирокчиларга етказди
Шунингдек, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳамма вақт очиқлигини, хар бир мурожаат юқори савияда кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтиб, бошқарманинг 0369-234-35-01 “Ишонч телефон” рақамларини эслатиб ўтди.
Наманган вилоят
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
16.08.2018