Коррупция - дунё миқёсида глобал тус олган муаммолардан бири. Унга қарши кураш эса энг аввало оиладан, маҳалладан бошланмоғи керак.
Шу мақсадда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорт” чегара божхона постининг бир гуруҳ ходимлари Термиз туманидаги “Наврўз” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ва аҳоли билан коррупцига қарши кураш мавзусида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.
Давра суҳбати тарзида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар ва амалдаги қонунчилик базаси юзасидан маълумотлар берилди.
Хусусан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.
Учрашувда, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, маҳалла фаоллари томонидан мазкур йўналишда берилган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Бу каби давра суҳбатлари аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашишда ўз натижасини бериши, шубҳасиз.
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
22.12.2019