Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Пақилдоқлар” пақилламайдиган бўлди
1078
Янги йил байрами яқинлашган сари турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳоллари кўпайиб боради. Бу эса ўз навбатида божхона ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодимларини сергакликка чорлайди. Сабаби, айнан шу даврда пиротехника воситаларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилиши ҳамда қонунга зид равишда савдоси кучаяди.
 “Пақилдоқлар” пақилламайдиган бўлди

Бу борада тушунтириш-тарғибот ишлари мунтазам олиб борилишига қарамасдан, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилаётганлигини кўришимиз мумкин.

Хусусан, куни-кеча вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Қарши шаҳри ҳудудида фуқаро С.Ф. 6 минг дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, С.Ф.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида ушбу шахс яшаш хонадонида ноқонуний тарзда яширинча сақлаб қўйилган 2 минг 327 дона пиротехника воситалари борлиги фош этилди. Тадбир давомида олинган жами 8 минг 327 дона пиротехника воситалари вақтинча сақловга топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

21.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг