Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар баскетболда I ўринни қўлга киритишди
2533
Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар баскетболда I ўринни қўлга киритишди

Давлатимиз раҳбари томонидан маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналишида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида “Иттифоқ кубоги” ташкил қилинди.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Урганч шаҳар кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳарбий қисмлардаги ёшлар спортнинг “Баскетбол” тури бўйича ўзаро куч синашишди.

Ушбу спорт мусобақасида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ёш ходимларидан тузилган терма жамоа муносиб иштирок этиб, I-даражали диплом ҳамда “Иттифоқ кубоги”нинг I ўринини қўлга киритишди.

21.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг