Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юклар орасига яширилган патрон фош бўлди
1141
Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Юклар орасига яширилган патрон фош бўлди

Жумладан, Тошкент  халқаро аэропортидан хорижга учиб кетиш чоғида “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган Б.Т. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқилиши тақиқланган 1 дона 5,45 мм. калибрли патрон борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг