Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Телевизорларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
1452
Божхона органлари томонидан юртимизга маиший техника воситаларини ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Телевизорларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Уйчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида чегара олди ҳудудида фуқаро М.З.га тегишли 10 дона синтетик қоплар белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу қопларда қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 100 миллион сўмлик, 84 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг