Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдеворидир
1393
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдеворидир

Унда асосий эътибор Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятига қаратилди.

Тадбирни очар экан, Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимов Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётида, шу заминда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Зеро, Асосий қонунимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Асқар Ғафуров ва Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Бегзод Наримонов иштирок этиб, республикамизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан аниқ ҳаётий мисоллар асосида атрофлича тўхталиб ўтишди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. ​

 

17.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг