Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида яна бир ноқонуний ҳаракатнинг олди олинди.
Жиззах шаҳрида ўтгазилган тезкор тадбир давомида, Тошкент кўчасида тўхтаб турган фуқаро Ш.Ж.нинг қўлидаги хўжалик сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, унинг сумкасида жами 7200 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
17.12.2019