Таъкидлаб ўтиш жоизки, пиротехника воситаларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний кириб келиши ва ички ҳудудда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига сабаб бўлиши, фуқароларнинг умрига ҳамда шахсий хавфсизлигига хавф солиши мумкин.
Пиротехника воситаларини республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кириш, ташиш, сақлаш, сотиш ҳамда фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида божхона ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, “Доут ота” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Т.А.нинг юклари тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу фуқаро 56 дона пиротехника воситаларини ноқонуний олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда мазкур постда фуқаро С.Н.нинг ҳам юклари божхоначилар томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув жараёнида ушбу шахснинг қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 25 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
17.12.2019