Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишга барчамиз масъулмиз
1291
Коррупция - фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига ҳам олиб келади.
Коррупцияга қарши курашишга барчамиз масъулмиз

Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.

Барчамизга маълумки ривожланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашнинг ички назорат, ташқи назорат ва сайлов тизими орқали курашиш  усуллари мавжуд. Ушбу усуллар орқали жаҳон мамлакатлари коррупцияни олдини олишда кўплаб ютуқларга эришишган.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, коррупцияга қарши комплекс равишда пухта ишлаб чиқилган дастур орқали курашиш лозим. Акс ҳолда исталган давлат ёки жамиятни инқирозга юз тутишига сабаб бўлиши мумкин.

Албатта, ҳар қандай мамлакатда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш жараёнларида жамоатчиликнинг ўрни беқиёс саналади. Чунки ҳар бир фуқаро жамиятдаги у ёки бу соҳада ўзи дуч келаётган коррупцион ҳолатларга ўз фикрини расмий ёки шахсий тарзда муносабат билдириши лозим.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

17.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг