Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловлар тўлиқ ундириладиган бўлди
1424
Мамлакатимизга кириб келаётган товарлар ҳақидаги маълумотлар ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига қарши божхона ходимлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Тўловлар тўлиқ ундириладиган бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият номига келган ва “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштиришга тақдим этилган товарлар  божхона назоратидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида тақдим этилган ҳужжатларга кўра, мато товарларининг ўлчов бирлиги нотўғри кўрсатилганлиги фош этилди.

Натижада 57,9 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ундириладиган бўлди.

Яна уч ҳолатда, мазкур божхона пости ходимларига декларацияловчи шахслар А.З., Х.Л. ва Ш.А. томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияларида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганликлари аниқланди.

Натижада давлат бюджетига салкам 47 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан иккита ҳолатда декларацияловчи шахслар А.С ва Т.Н. тақдим этган божхона юк декларацияларида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги маълум бўлди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари натижасида, давлат бюджетига салкам 30 миллион сўм божхона тўловлари ундирилмай қолинишининг олди олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг